топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

СТОМАТОЛОГЛАР НАРКОБИЗНЕСГА ҚАРШИ

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
2017 йилнинг 11 феврал куни Тошкент давлат стоматология институтида бугунги кундаги муҳим мавзу, XXI аср вабоси бўлган гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида маданий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбатда Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи, подполковник Элбек Хайруллаев ва Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Отамуродовлар иштирок этишди. Суҳбат аввалида талабаларга «Умр заволи» деб номланган видеофильм намойиш этилди. Намойишдан сўнг меҳмонлар томонидан ушбу маънавиятимизга ёт бўлган иллат ҳақида сўз юритилиб, ушбу иллатнинг оила, жамият, муҳитга қанчалик зарари борлиги, Тошкент давлат стоматология институти талабалари бўлажак шифокор сифатида чуқур англаб етишлари қанчалик муҳим эканлиги ҳақида гапирилди. Тадбирда таъкидланганидек, рес¬публикамизда гиёҳвандлик ва гиёҳ¬ванд моддалар билан савдо қилишга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Талаба-ёшларни халқимиз саломатлиги, тинчлиги, маънавий етуклиги учун дунё миқёсда диний экстремизм ва терроризмнинг молиявий манбаси сифатида ривожланиб бораётган наркобизнесни олдини олишда нафақат ўзимиз балки ён-атрофимиз, дўстларимиз, маҳалла олдида огоҳ бўлишга, лоқайд ва бефарқ бўлмасликка чақирдилар. Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.