топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Nike 89 жуфт ўзи боғичланувчи кроссовкалар чиқарди

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият

 

Nike Inc компанияси «Келажакка қайтиш» фильмидаги бош қаҳрамоннинг пойафзалидан андоза олиб, ўзи боғланувчи Nike Air MAG кроссовкаларини ишлаб чиқарди. Янги кроссовкалар бор-йўғи 89 жуфт қилиб чиқарилди. Бу кроссовкаларни чиптаси 10 доллар турадиган интернет-лотерея орқали эга бўлиш мумкин. Кроссовканинг нархи 10 минг долларга баҳоланган.
Кроссовка тагида чироқлари бўлиб, боғичларни ўзи боғлаш механизми патентлаштирилган. Уни бир ҳафтада қувватлаб туриш керак.
Лотерея ғолиблари 17 октябрда эълон қилинади. Шунингдек, кроссовкаларнинг бир қисми аукционлар орқали сотилади: 11 октябрда Гонконгда, 14 ва 17 октябрда Лондонда ва 12 ноябрда Нью-Йоркда.
Nike лотерея ва аукционларни фильмдаги бош қаҳрамон ролини ижро этган актёр Майкл Жей Фокс хайрия жамғармаси билан биргаликда ўтказмоқда. Жамғарма актёр азият чекувчи Паркинсон касаллиги билан курашиш учун яратилган.
21 сентябрда компаниянинг PR-директори Хайди Бургетт 28 ноябрдан автоматик боғичловчи технологияга эга Nike HyperAdapt 1.0 короссовкалари сотувга чиқишини маълум қилганди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.