топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Комил инсон тарбияси»

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
Ҳар қандай жамиятда комил инсонни тарбиялаш учун асосан унинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, онгига эзгу фазилатлар ва юксак ахлоқ руҳини сингдириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада мусаффо ва бағрикенг, олийжаноб ва инсонпарвар дин бўлган Ислом дини инсонларни ҳалолликка, эзгуликка, инсоф-адолатга, бошқаларга яхшилик қилишга чорлаши билан катта хизмат қилиши муқаррар. Президентимиз сўзлари билан айтсак, асосий вазифа «миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш, уарни янги босқичга кўтариш, ёш авлодимизни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари қилиб тарбиялашдан иборатдир».
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Бу эса улар тарбияси билан шуғулланувчи ота-оналар, устоз-мураббийлар, дин ходимлари, қолаверса, кенг жамоатчилик зиммасига катта маъсулият юклайди. Фарзандларимизнинг илмли, ахлоқли бўлиб камолга етишларига уйда ота-оналар, ўқув юртларида эса муаллим ва устозлар астойдил жон куйдиришлари керак бўлади. Бир сўз билан айтганда, ўғил-қизларимизни илм-фан билан ошно қилиш ишидан ҳеч ким четда турмаслиги керак.

«Ижтимоий фанлар» кафедраси
доценти: Ю.Манзаров

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.