топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Китоб ўқиш маданияти

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият

Китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенгроқ бўлади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида»ги Ф-4789-сонли фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан 19 май куни Аграр унверситети талабалари билан «Китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти» таргиботи буйича тадбир булиб утди. Унда Узбекистон езувчилар уюшмаси аьзоси, адиб Мурод Абдулла ҳамда шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи иштирок этдилар. Талабалар китоб ўқишнинг фойдаси, унинг китобхон кўнглига, қалбига нуру ҳузур бўлиб кириши, унга қанот бағишлаши, китоб ҳаётида энг яқин дўст бўла олиши ҳақидаги ҳаётий мисоллар билан маърузалар ҳамда шеърлар тингладилар. Тадбир сўнгида саволларгажавоблар берилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.