topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Рейтинг
+42.78
avatar

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"

Batafsil

Умрбоқий мўъжизалар диёри

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat
“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” шиори остида маънавий тарғибот тадбирлари истиқлол обидаси сифатида қад кўтарган Когон темир йўл вокзалидан бошланди. Қудратимизни дунёга кўз-кўз қилгулик муҳташам “Афросиёб” поездида Бухорога ташриф буюрган тарғибот тадбирлари иштирокчилари – таниқли шоир-ёзувчилар, театр ва кино намояндалари, миллий ва эстрада хонандалари кўҳна ва боқий Бухоройи шарифга йўл олдилар.

Ўзбекистон ёшларининг янги ташкилоти

Jamiyat

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 30 июнь куни Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди.

Анжуман дастури ранг-баранг тадбирларга бой бўлди. Қурултой делегатлари Ўзбек Миллий академик драма театрида “Тақдир синовлари” спектаклини томоша қилди. “Шаҳидлар хотираси” хиёбони ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ҳазрати Имом мажмуасини бориб кўрди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи, Яккасарой туманидаги 144-умумтаълим мактабида яратилган шароитлар билан танишди.

1-iyun “Xalqaro bolalarni himoya qilish” kuni

Jamiyat
O‘zbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar dasturi ijrosini ta'minlash maqsadida hamda kelajagimiz bo‘lmish bolalarni himoya qilish va ularni qo‘llab quvvatlash, o‘sib kelayotgan avlodning madaniyat va san'at sohalaridagi qobiliyatlarini barvaqt

Китоб ўқиш маданияти

Jamiyat

Китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенгроқ бўлади. 

СТОМАТОЛОГЛАР НАРКОБИЗНЕСГА ҚАРШИ

Jamiyat
2017 йилнинг 11 феврал куни Тошкент давлат стоматология институтида бугунги кундаги муҳим мавзу, XXI аср вабоси бўлган гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида маданий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбатда Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи,

Лицей ёки коллежни тугатмаган қизларнинг турмушга чиқиши қонунан тақиқланади

Jamiyat

Бугунги кунда кўп ҳолларда оилалардаги ажримларнинг келиб чиқишига йигит ва қизларнинг ёш оила қураётгани, ҳали турмушга тайёр бўлмай туриб, ота-оналарнинг ҳаваслари қурбони бўлаётганига кўп бор гувоҳ бўляпмиз. Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан ажримлар юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам бу бот-бот такрорланди.

Nike 89 жуфт ўзи боғичланувчи кроссовкалар чиқарди

Jamiyat

 

Nike Inc компанияси «Келажакка қайтиш» фильмидаги бош қаҳрамоннинг пойафзалидан андоза олиб, ўзи боғланувчи Nike Air MAG кроссовкаларини ишлаб чиқарди. Янги кроссовкалар бор-йўғи 89 жуфт қилиб чиқарилди. Бу кроссовкаларни чиптаси 10 доллар турадиган интернет-лотерея орқали эга бўлиш мумкин. Кроссовканинг нархи 10 минг долларга баҳоланган.

Жахолатга қарши маърифат.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat
«Фикрга қарши фикр, ғояга қарши қоя, жахолатга қарши маърифат».
                                                                                              И.А.Каримов.
 Дарҳақиқат, дунё яралибдики яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Баъзида ёвузлик ғалаба

2016 йил "Соғлом она ва бола йили"

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat

5 декабрь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди.

Bola tarbiyasida otaning roli.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat


    Axloqimiz binosining go’zal va chiroyli bolishida tarbiyaning ta’siri kattadir. Sharqona tarbiya  ming yillar mobaynida islomiy axloq qoidalar asosida tarkib topib borgani tarixdan ma’lum. Tarbiya masalasida oila boshi bo’lmish otaning
roli kata. Ayniqsa oiladagi o’g’il bola tarbiyasida esa aloxida axamiyatga ega. Chunki oilaning ustini bolmish ota o’z  o’g’liga hayot tajribalari orqali tarbiya beradi va katta hayot saxnasida o’z rolini bajaradi.
    Ko’chada o’ynayotgan uch to’rt  yoshli bolakaydan katta bo’lsang kim bolasan degan savolga “dadam” bo’laman degan javobni olasiz. Bir qarashda  oddiy tuyilgan bu so’z zamirida ulkan ma’no yotadi. O’g’il   bola har doim otasiga o’xshashga harakat qiladi va otadan o’rnak oladi. Uning pisixologiyasi otaning hatti harakatiga qarabo’zgarip boradi.donishmandlardan biri luqmoni hakim ham bu borada o’z fikirlarini “Luqmoni Hakimdan o’g’liga 365 o’git”  asarida yozib qoldirgan.O’gitlarning birida shunday yozilgan “Ey aziz farzand! Unitmaki kibr va g’azab,takabbur va badjaxil kishilarning boshiga musibatlar keltiradi”.”O’g’ilginam do;stlaringni yomon so’zlar bilan ranjitib qo’yma.bolta odamning vujudini, achchiq so’z jonni yaralaydi”. Bu hikmatlardan shuni anglash mumkunki Luqmoni Hakim o’z hayot tajribalaridan biz farzandlariga ulkan tarbiyaviy meros qoldirgan.
Oiladagi o’g’il bola ertaga oila boshi,uning ustuni bo’lad. Otaning el-yurt oldida boshini baland,qaddini tik tutib yurishida ham farzandga bog’liq. Lekin oramizda bazi bir otalar ham birki ular o’z farzandlariga bee’tibor bo’lmoqda. Ertalabdan to kechgacha ishni baxona  qilib bolalar tarbiyasini yolg’iz onaga tashlab qo’ymoqda. Bu bilan bir qatorda oiladagi o’z o’rni va vazfasini yo’qotib qo’ymoqda.Bunday sharoitda tarbiya olgan bola ertaga qanday inson bo’ladi. Ichishga ruju qo’ygan otani ko’rgan bola ongida qanday o’y-fikr paydo bo’ladi va bunday otadan qanday o’rnak oladi.
Bir o’n ikki yasharlar chamasidagi bola dokonga kirib dokon hodimidan sigareta so’radi.do’konchi qiziqib so’radi “Sigaretani nima qilmoqchisa”  Bola dokonchiga qarab “Bugun dadamlarning tug’ilgan kunlari ularga sovg’a qilmoqchiman. Dadamga bu yoqadi”. Bu murg’ak qalb egasi dadasini xursant qilmoqchi,lekin oq va qorani ajratib bilmaydigan bolakay sigaretani yaxshi yomonligini qaydan bilsin.To’g’ri jamiyatimizda hamma bir xil emas.  O’z  farzandini yoshligidan o’qish o’rganish maqsadida yoshligidan turli fan to'garaklari va sport muassasalariga berishmoqda. Jamiyatimiz  kelajaki yoshlar qo’lida.  
 

ТТА Урганч филиали Ахборот ресурс марказида “Гиёҳвандлик аср вабоси» мавзусида 2015 йил 13 февраль куни семинар-тренинг ўтказилди.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat
Вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси катта инспектори подполковник Ш.А Юсупов.Урганч туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Қодиров Ш.А.Урганч туман ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш гуруҳи катта инспектори Қ.Ш. Тураев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига чек қўйиш энг долзарб масалага айлангани, гиёҳвандлик ўта хавфли иллат бўлиб, кўпинча маънавий бўшлиқ пайдо бўлган жойда кенг тарқалгани, шунингдек, бу дардга иродаси бўш, ўзига ва ўзгаларга талабчанлиги йўқолган, ҳеч кимга наф келтирмайдиган инсонлар дучор бўлиши, гиёҳвандлик ер юзида кенг тарқалган, аср вабосига айланган иллат эканлиги сабаб унга қарши кураш умуминсоният масаласига айланганлиги тўғрисида гапирдилар.
Талабаларга “Адашганлар қисмати” номли фильмни намойиш қилдилар. Талабалар фильмни кўриб, бу аянчли иллатдан йироқ юришлари, даҳшатли оғу – гиёҳвандлик воситаларига берилиб кетишларини олдини олиш зарурлигини англадилар.
Фармакология, клиник фармакология ва физиология кафедраси мудири, профессор Қ.Ш.Шукруллаев, Юқумли касалликлар кафедраси мудири Ш.Р.Юсуповлар талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Тадбир қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Бундай тадбирларни ўтказилишидан мақсад ўсиб келаётган ёш авлоднинг гиёҳвандликка қарши тарбиялашдир.

«Комил инсон тарбияси»

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat
Ҳар қандай жамиятда комил инсонни тарбиялаш учун асосан унинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, онгига эзгу фазилатлар ва юксак ахлоқ руҳини сингдириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада мусаффо ва бағрикенг, олийжаноб ва инсонпарвар дин бўлган Ислом дини инсонларни ҳалолликка, эзгуликка, инсоф-адолатга, бошқаларга яхшилик қилишга чорлаши билан катта хизмат қилиши муқаррар. Президентимиз сўзлари билан айтсак, асосий вазифа «миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш, уарни янги босқичга кўтариш, ёш авлодимизни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари қилиб тарбиялашдан иборатдир».
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Бу эса улар тарбияси билан шуғулланувчи ота-оналар, устоз-мураббийлар, дин ходимлари, қолаверса, кенг жамоатчилик зиммасига катта маъсулият юклайди. Фарзандларимизнинг илмли, ахлоқли бўлиб камолга етишларига уйда ота-оналар, ўқув юртларида эса муаллим ва устозлар астойдил жон куйдиришлари керак бўлади. Бир сўз билан айтганда, ўғил-қизларимизни илм-фан билан ошно қилиш ишидан ҳеч ким четда турмаслиги керак.

«Ижтимоий фанлар» кафедраси
доценти: Ю.Манзаров

Ватан келажаги соғлом авлод тақдирида

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat


          Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2014 йилни “Соғлом бола” йили деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг бундай оқилона қарорга келиши мустаҳкам асосларга эга. Боиси, мустақилликнинг дастлабки йилларидан юртимизда “Соғлом она-соғлом бола” масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.


Бола хотирасини мустаҳкамлаш

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat

Кичкинтойингизнинг хотирасини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган оддий маслаҳатлар. Соғлом танда – соғ ақл Ҳаракат нафақат мушакларни мустаҳкамлаш учун, балки хотирани ривожлантириш учун ҳам керак. Фақат шундагина мия кислород билан озиқланади. Шунинг учун ўйнанг, югуринг, тоза ҳавода иложи борича кўпроқ сайр қилинг. Янги туғилган чақалоқни тез-тез қорни билан ётқизинг, каравотчасининг устига рангли ўйинчоқларни осиб қўйинг ёки териб қўйинг, гўдак уларни олишга ҳаракат қилсин, ағдарилишга уриниб кўрсин. Болангизга моторикасини ривожлантиришга ёрдам беринг.


 


Бир ёшида бола илк мустақил қадамларни ташлайди. Энди сизнинг ёрдамчиларингиз – бу болалар майдончасидаги нарвончалар, горкалар, арғимчоқлар ва ҳатто ўрмондаги тўнкалар ҳамдир. Фарзандингиз горкага чиқиб, ундан осилиб туришига қўйиб беринг. У шу тарзда ҳаракатларининг координациясини яхшилайди. Икки, уч ёшда бола велосипед ва самокатни ўзлаштириш пайти келади. Қишда кўчага ўзингиз билан чаналарни олинг, агар чанғида учсангиз, албатта фарзандингизни ҳам чанғида учишга ўргатинг.


Телевизорнинг болалар ҳаётидаги ўрни

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat

Ўзбек миллати болажон халқ. Фарзандининг саодати учун жон куйдиради. Дуога қўл очганда, уларнинг камолини тилайди, қариганда роҳатини кўришни орзу қилади. Аммо хоҳишнинг ўзи етарли эмас, бу эса ота-онадан тарбия қилишдек машаққатли меҳнат талаб қилади. Баъзан давлат, уй ишларидан ортиб, уларга кераклича эътибор қарата олмаймиз. Тезроқ рўзғор юмушларни тугатиш мақсадида, болакайларимизнинг олдига ўйинчоқларни тўкиб ёки телевизорни ёқиб берамиз.Уларнинг нималарни кўраётгани билан қизиқиб ҳам кўрмаймиз. Ҳеч эътибор берганмисиз энди тили чиқиб, бу қутичанинг ичида нималар бўлаётганини фаҳмлай олмаётган фарзандларимиз телеэкран орқали берилаётган сериаллардаги қаҳрамонларнинг исмларини ёд билишади.


Шаҳмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган ака-ука Синдоровларга Президент совғаси топширилди

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat

Муаллиф: Хушнудбек Худайбердиев 27.06.2014 in Ижтимоий-иқтисодий Фикр билдиринг


Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлари – Исломбек ва Жавоҳир Синдоровларга Президентимиз совғаси топширилди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда.


 
Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида тадбир бўлиб ўтди.

Бу ёш иқтидорли болаларнинг халқаро майдонларда эришаётган юксак ғалабалари барчамизни қувонтиради. Яқинда Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритгани ҳамюртларимиз қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди.


 


Жаҳон чемпионати ғолиблари Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар Президентимиз Ислом Каримов томонидан энг сўнгги русумдаги замонавий компьютерлар билан тақдирланди. Уларнинг ота-онасига замонавий LCD телевизори берилди. Президентимиз совғаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов топширди.


– Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновга ҳавас қиламиз, – дейди Жавоҳир Синдоров. – Президентимизнинг совғаси бизни янада юксак марралар сари руҳлантиради, катта куч бағишлайди.



Эслатиб ўтаман, Синдоровларнинг каттаси Жавоҳир 9 ёшда, кичиги Исломбек эса 7 ёшда. Ёдингизда бўлса, Исломбек Синдоров 2013 йили Эрондаги Осиё чемпионатида бирйўла учта олтин медални қўлга киритиш билан бирга, турнир давомида барча 21 партияда ғалаба қозониб, ўзига хос рекорд қўйган эди.


 


Яна бир қизиқ маълумот. Исломбек Синдоров 2007 йили 30 январь куни, яъни Президентимиз Ислом Каримов билан бир кунда таваллуд топган, айнан шу сабабдан ёш жаҳон чемпионининг ота-онаси унга Исломбек дея исм қўйишган.


Манба


Маҳорат сабоқлари чемпионлик сари етаклайди

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat


 


Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом, етук ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қобилиятини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.


 


Қўқон шаҳри чиройига-чирой қўшган халқ таълими тизимидаги “Ёш куч” болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасига кираверишдаги янги ташкил этилган боғдаги гуллар, арча ва бошқа манзарали дарахтлар бу ерга келган кишининг кайфияти ва руҳиятини кўтариб юборади. Мажмуанинг маъмурий биносида раҳбарият, мураббийлар, спортчилар учун барча зарур шароитлар яратилган. Тиббиёт ходимлари учун алоҳида хоналар мавжуд. Спорт иншоотининг 1-қаватидаги спорт залида баскетбол, волейбол, қўл тўпи, кураш каби спорт турлари билан, 2-қаватдаги сузиш ҳавзасида спортнинг сузиш турлари билан шуғулланиш мумкин. Бугунги кунда ушбу мажмуада 960 га яқин ўқувчи ёшлар спортнинг 8 та тури билан шуғулланиб келмоқда.


 


Мажмуада ҳорижлик ҳамда юртимизнинг таниқли спорт усталари иштирокида кўргазмали маҳорат сабоқлари ташкил этилаётгани болаларнинг спортга қизиқишини оширишда муҳим омил бўлаётир.



Соғлом бола тарбияси — маъсулятли бурч

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat

Президентимиз ташаббуси билан 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши болажон халқимиз кўнглини тоғдай кўтарди.


 


Жорий йилда мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган «Соғлом она — соғлом бола» тамойилининг сифат жиҳатдан янги босқичга юксалиши шубҳасиздир. Эртамиз эгаси бўлган фарзандларни тарбиялашда барча соҳа вакиллари, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни ва масъулияти ниҳоятда каттадир.


 


Ўсиб келаётган авлоднинг соғ­лом вояга етишида оилавий муҳит ҳам муҳим ўрин тутади. Бироқ соғлом бола деганда, фақат жисмонан эмас, балки руҳан, маънан соғлом болани тушунишимиз керак. Фарзанд тарбиясида уларнинг яхши ўқиши, сиҳат-саломатлиги, спорт билан шуғулланишига эътибор қаратиш, турли зарарли одатлардан, ёт ғоялардан ҳимоя қилиш жуда муҳимдир.


 


Мустақиллик йилларида миллат ва мамлакат келажаги бўлган ёш авлоднинг билимли, маълумотли, юксак профессионал маҳоратга эга комил инсон бўлиб вояга етишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда барча таълим муассасалари моддий-техник базаси тубдан янгиланиб, юксак профессионал педагог кадрлар билан таъминлашга ҳаракат қилинди. Чунки соғлом ва баркамол авлод тарбиясида ўқи­тувчи ва педагогларнинг масъулияти ҳам ғоятда катта аҳамиятга эгадир.


 


Боланинг билими, жамиятдаги ўрни, истеъдодига қараб, унинг ота-онасига баҳо берилади. Фарзандимиз фан олимпиадасида ғолиб бўлса ёки спорт мусобақасида шоҳсупага кўтарилса, вояга етказган ота-онасига, таълим-тарбия берган устозларига раҳмат, де­йишади. Агар боласи ноқобил чиқиб жиноятчилик йўлига кирса, ота-она дашномга учрайди. Бундан кўриниб турибдики, фарзанд тарбиялаган ота-она ва устоз унинг қилган эзгу амаллари ва ножўя хатти-ҳаракатлари учун жавоб беради.



Farzandlari sog‘lom yurt…

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat


Farzandlari sog‘lom yurt qudratli bo‘lur, qudratli elning farzandlari sog‘lom bo‘lur… Istiqlol yillarining shioriga aylanib ulgurgan ushbu hikmatli ibora har bir yurtdoshimizning qon-qoniga singib ketgan. Aytish joizki, o‘tgan yillar mobaynida mamlakatimizda sog‘lom avlodni voyaga yetkazish, umuman olganda, aholi salomatligini mustahkamlash masalalariga jiddiy e’tibor qaratib kelinmoqda.


 


Joriy yilning 6 dekabr kuni «O‘zbekiston» xalqaro anjumanlar saroyida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kunning 21 yilligiga bag‘ishlab o‘tkazilgan tantanali yig‘ilishda ham mamlakatimiz hayotiga daxldor muhim masalalar qatori sog‘lom avlod tarbiyasi bilan bog‘liq mavzuiga alohida e’tibor qaratildi. Tantanali yig‘ilishda Respublikamiz Prezidenti Islom Karimov ma’ruza qilib, Obod turmush yili yakunlari haqida fikr bildirdi, erishilgan natija va muvaffaqiyatlarni chuqur tahlil qilib, demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish va fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning asosiy yo‘nalishlarini belgilab berdi. Ma’lumki, yurtimizda kirib kelayotgan yilga nom berish ezgu an’anaga aylangan. Yurtboshimiz 2014 yilni Sog‘lom bola yili deya e’lon qildi.


 


 


Фарзанд келажаги тарбияли ота-оналар қўлида

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Jamiyat


Халқимизда бир йил кейинни ўйласанг дон, ўн йил нарини кўрмоқни истасанг дарахт эк, юз йил нарини кўрмоқчи бўлсанг, фарзанд тарбияла, деган мазмундаги ҳикмат бор. Бундан кўринадики, илмли, маънавиятли ҳар томонлама соғлом авлодни камол топтириш замирида минг-минг йиллар узоқни кўра олиш – юртимиздаги тинчлик, турмушимиз фаровонлиги абадий бўлишини таъминлашдек эзгу ғоя ётибди.


Буни ота-оналар ҳам чуқур ҳис этиб, фарзандини маънан ва жисмонан баркамол бўлиб улғайишини истаб ҳаракат қилаётгани қувонарли ҳолдир. 2014 йилнинг Соғлом бола йили, деб номланишида ҳам мазкур жараённи тезлаштириш, ота-оналар онгу тафаккурида боласининг тақдирига бўлган масъуллик ҳиссини янада оширишдек, эзгу ғоя мужассамдир. Хўш, бугунги тезкор замонда фарзанд тарбиясини қай йўсинда олиб бориш лозим? “Эртаклар ҳақиқатга айланаётган” техника асрида минг йиллардан буён ўтиб келаётган тарбия усулидан фойдаланиш қанчалик мақсадга мувофиқ?


Ота-она борки, бир марта бўлса-да шу каби саволлар устида бош қотирган, унинг ечимини излашга уринган.


“Фарзандларимга мактуб”, “Мўъжиза дунё” каби публицистик китоблар муаллифи, шоир, физика-математика фанлари номзоди Ҳамиджон Тоҳиржонов билан суҳбатимиз ҳам бола тарбиясида оила муҳити, ота-онанинг тутган ўрни хусусида бўлди.