топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Телевизорнинг болалар ҳаётидаги ўрни

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият

Ўзбек миллати болажон халқ. Фарзандининг саодати учун жон куйдиради. Дуога қўл очганда, уларнинг камолини тилайди, қариганда роҳатини кўришни орзу қилади. Аммо хоҳишнинг ўзи етарли эмас, бу эса ота-онадан тарбия қилишдек машаққатли меҳнат талаб қилади. Баъзан давлат, уй ишларидан ортиб, уларга кераклича эътибор қарата олмаймиз. Тезроқ рўзғор юмушларни тугатиш мақсадида, болакайларимизнинг олдига ўйинчоқларни тўкиб ёки телевизорни ёқиб берамиз.Уларнинг нималарни кўраётгани билан қизиқиб ҳам кўрмаймиз. Ҳеч эътибор берганмисиз энди тили чиқиб, бу қутичанинг ичида нималар бўлаётганини фаҳмлай олмаётган фарзандларимиз телеэкран орқали берилаётган сериаллардаги қаҳрамонларнинг исмларини ёд билишади. “Тинчгина” ўтирганига шукур қилиб, охири йўқ ташвишлардан ортмаймиз. Бу унинг руҳиятига, соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.Тан олишимиз керак, бугун миллатимизнинг гўзал, шарқона хислатлари йўқолиб кетаётгани, тобора ғарбга интилиш кучаяётгани ҳақида гўп гапирамиз. Хориждан кириб келаётган фильмлар уларнинг минталететига хос бўлган хислатларни тарғиб қилади. Бу эса болаларимизнинг онгига ўша миллатнинг хусусиятлари шаклланишига олиб келмоқда. Шарқ фарзанди учун ғарбнинг айрим бизга тўғри келмайдиган одатлари оддий ҳолга айланиб қолмоқда. Яна бир жиҳат борки, экранга термилиб ўтирган дилбандимизнинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатади. Фарзанд саломатлиги ота-онанинг чинакам бахти ҳисобланади. Агар унга путур етса улар ўзларини қўйишга жой топа олмайди. Хўш, ойнаи жаҳон олдига “михланган” болакайлар соғлиғи учун қандай хавфлар мавжуд? Компьютер, телевизор қаршисида соатлаб ўтирган болакайларнинг кўриш қобилияти сусайишига жиддий таъсир кўрсатади. Мутахассисларнинг фикрича, 1-5 синф ўқувчиси, яъни 7-12 ёшли болалар учун телевизор ёки компьютер қаршисида 10-15 дақиқа ўтириш тавсия қилинади. 5-9 синф ўқувчисига 20 дақиқа компьютер учун ажратиш лозим бўлса, 5-синфгача бўлган болалар телевизор қаршисида 30 дақиқадан ортиқ ўтириши мумкин эмас. Бешинчи синфдан юқори ёшдаги ўсмирларнинг узлуксиз телевизор кўриши 40 дақиқадан ошиб кетса, унинг соғлиғига зиён етиши мумкин.Аслида ўсиб келаётган фарзандларимиз телевизордан камида з метр, дисплей, компютердан эса 35-40 см. узоқликда ўтиришлари керак. Бизнинг эътиборсизлигимиз туфайли эса 1ёшдаги гўдагимиздан 7 ёшгача бўлган кичкинтойларимиз ҳам соатлаб телевизор қаршисида чўккалаб ўтиришади. Бугун аҳамиятсиз бўлиб кўринган нарсалар, эртанги кунда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Вақт бир жойда тўхтамайди, кўз очиб юмгунимизча дилбандимизнинг бўйи ўзимиз билан тенг бўлиб қолганини сезмай қоламиз. Улар билан бирга ташвиш ва қувончлари ҳам катталашиб боради. Агар тарбиянинг пойдевори мустаҳкам қурилса, вақтида эътиборлироқ бўлсак, келажакда муаммоларнинг пайдо бўлишга имкон яратмаган бўлармидик?

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.