топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+95.19
avatar

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун

Батафсил

Саломатлик — туман бойлик

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик
Оғиз нега ҳидланади?
Баъзилар эрталаб уйқудан турганидан кейин оғзидан ёмон ҳид келади. Бу уларнинг оғиз, бурун, томоқ, меъда ва ўпка касалликлари билан оғриганидан ёки кечқурун уйқуга ётишдан аввал оғзини яхшилаб ювиб ташламаганлигидан далолатдир. Оғизда овқат қолдиқларининг қолиб кетиши натижасида оғиз ҳидланади.
Чириган тишлар ёки уларнинг илдизлари даволанмаганда, милклар яллиғланганида ҳам оғиздан нохуш ҳидлар келади. Бу икки сабаб оғизнинг сасишига сабаб бўлади. Оғизнинг шилиқ пардаси яллиғланганда, айниқса стоматит бўлганда ҳам оғиз ҳидланади. Қолаверса, бронхлар ва ўпка касалланганда оғиздан сассиқ ҳид келади, йўталиб балғам ташлаганда эса бу нохуш ғид янада баттарроқ сезилади.

Фарзандингизни бахтсиз қилиб қўйманг  

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик
 
         Жамила бувисининг қўлида ўсди. Робия буви қизалоққа онаси йўқлигини билдирмасликка интилди. Бувисининг тарбиясини олган Жамила одобли, меҳнатсевар бўлиб улғайди. У ўн етти ёшга етганида совчилар кела бошлади. Қизни она меҳрига ташна қилмай вояга етказган Робия буви “беш куним борми, йўқми, эртароқ набирамнинг тўйини кўрай”, деб совчиларни рад қилмади. Тўй тараддуди бошланди.
Бувисидан турмушга узатилаётганини эшитган Жамила ҳали ёш эканини, олий ўқув юртига кирмоқчилигини, келажакда бирор касбнинг бошини тутишини айтиб, тўйни рад этди. Бундан маҳалла фаоллари хабар топди. Фуқаролар йиғини, туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари Жамиланинг хонадонига келиб, бувисига вояга етмаган қизни турмушга узатишнинг ҳуқуқий, тиббий-ижтимоий оқибатларини батафсил тушунтирди. Маҳалла маслаҳатчиларининг тушунтириши ва Жамиланинг қатъияти билан эрта никоҳнинг олди олинди.

Кичкинтойни койиманг...

Саломатлик
Кўпинча аёллар фарзандларининг, ниҳоят бетартиблик қилмай қўйишларига ишончлари комил равишда, болаларини одобга ўргатиш учун қичқириш, таъқиқлаш, ҳаттоки калтаклашни афзал деб биладилар. Аммо, аслида эса, бу каби усуллар билан ижобий натижага эришиб бўлмайди.
 Ёдингизда бўлсин, асло фарзандингизни ҳақоратламанг ва бунинг устига уни калтакламанг. Биринчидан, бунда пайдо бўладиган қўрқув, кўплаб руҳшуносларнинг фикрича, болада ўраб турган дунёга нисбатан шафқатсиз муносабат шаклланишига, ҳамма нарсага куч билан эришиш мумкинлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлишига олиб келади, шунингдек боланинг кўзи ўнгида ота-онанинг эътиборли обрўси ҳам буткул тушиб кетади. Аммо боланинг инжиқликларига эрк бериб қўйиш ҳам керак эмас, чунки бу унинг ўзи истаган нарсага ҳар доим айнан шу усул билан

Қизлар тарбиясида оила ва қадриятлар тизими

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Шарқда оила муқаддас ҳисобланади. Оилада қизларнинг тарбиясига ахамиятли бўлиш  ва уларни соғлом тарбия топишига азалдан халқимиз бефарқ бўлмаган.Чунки, аёл соғлом бўлса, соғлом фикрласа оиладаги муҳит, ўсаётган фарзандлар камолатига, юрт тинчлигига улкан хисса қўшади.Бундай оилалар юртимизда кўпайган сари юртимиз юксак ютуқларга эришади. Оила қуришда балоғат ёшига етган қизлар томонидан ижтимоий вазифалардан бирининг амалга оширилиши сифатида ёндашилган. Қизлар тарбиясида оиланинг муқаддаслиги, оила аъзоларини  ҳурмат қилиш ва уларга меҳрибон бўлишлик асрлар давомида сингдириб келинган. Оилаларда қизларнинг болалигиданоқ тозаликка, меҳрибонликка, сабрлиликка ўргатиб келишган. Балоғат ёшидаги қизларга уй юмушларини мустақил бажаришига рухсат берилган. Оилада тарбия топаётган қизларга авлодлар давомийлигини таъминловчи бўлажак она сифатида алоҳида меҳр-муҳаббат ва раҳм-шафқат кўрсатилган.



Ҳомиладор бўлишга тайёрмисиз?

Саломатлик
Ҳомиладор бўлишга тайёрмисиз? Бунга ғайрат билан киришдингизми? Аммо бир томони – қанча кутишингиз кераклигини билмайсиз. «Бундай вазиятда аёл биринчи марта бу жараённи бошқара олмайди», дейди Паоло Альтедаги (Калифорния) Стэндфор университети қошидаги Тиббиёт мактабининг акушерлик ва гинекология бўйича профессори Паула Хиллард.
 Аммо сизнинг бу борадаги имкониятингизни оширишга ёрдам берадиган тавсиялар беришимиз мумкин. Биз тиббиёт мутахассислари томонидан маъқулланган ва тезроқ ҳомиладор бўлишингизга ёрдам берадиган бир неча  усулларини тавсия этамиз.

Сузиш болалар учун фойдали

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Сузиш инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сузиш бола саломатлигини мустаҳкамлашда, унинг жисмонан кучли, кўркам бўлиб ўсишида муҳим аҳамиятга эга. Ҳозир қиш фасли бўлишига қарамай, сув спорти саройлари ўғил-қизлар билан гавжумлиги улар ўртасида мазкур спорт турига қизиқиш юқори эканидан далолатдир. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор самарасида спорт билан шуғулланувчи ёшлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда.


Гипербилирубинемия (сариқлик) касалига беэътибор бўлманг

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Чилла даврида чақалоқдаги сариқлик қандай аниқланади? Сариқликнинг келиб чиқиш сабаблари?


 


Гипербилирубинемия (сариқлик) – бу қон таркибидаги билирубин миқдорининг юқорилиги ва сариқликнинг клиник кўринишидир. Чақалоқлардаги гипербилирубинемия, яъни сариқликка жиддий қараш лозим. Сабаби қондаги билирубин миқдори ошиб кетса, натижада мияни шикастлаши ва жиддий функционал бузилишларга олиб келиши мумкин. Кўпинча бу касаллик белгиларсиз ривожланади. Боланинг умумий аҳволи яхши бўлади. Жигар ва қораталоқда ўзгаришлар сезилмайди. Гўдакнинг пешоб ва ахлат анализлари ҳам одатдагидек бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса ушбу касаллик уйқучанлик, иштаҳанинг пасайиши каби белгилар билан марказий асаб тизимини шикастлаши кузатилади. Соғлом туғилган чақалоқларда ҳаётининг иккинчи, учинчи ҳафталарига бориб сариқлик белгилари йўқолади.


 


Ўз вақтида туғилган чақалоқларда 3-4-кундан то 14-кунгача, чала туғилган чақалоқларда эса 24 кунгача физиологик сариқлик кузатилиши мумкин. Янги туғилган чақалоқда 24-36 соат давомида сариқликнинг дастлабки белгилари намоён бўлади. Шу сабабли чақалоқ ҳаётининг биринчи кунларида пайдо бўладиган ҳар бир сариқликни жиддий тарзда қабул килиш ва зудлик билан болани текшириш ва даволаш зарур.



Биргаликда ухлаш фойдалими ё зарар?

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик
Болани ота-онаси ётадиган каравотга ухлашга ётқизиш масаласи кўпгина ёш ота-оналар учун жуда долзарб ҳисобланади. Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ушбу мавзу бўйича кенг тарқалган фикрларга асосланган ҳолда кичик бир тадқиқотни кўриб чиқайлик.
 1) Биргаликдаги уйқу – ўз фарзандингиз билан ҳар замонда бир хонада ёки бир каравотда ухлашни билдиради.
Бу нотўғри. Биргаликдаги уйқу кичкинтойингиз билан мунтазам равишда ёки туннинг катта қисмини бир каравотда ухлаб ўтказишни билдиради. АҚШда 6 ойгача бўлган чақалоқларнинг 45% ҳафтасига камида учта тунни ўз онаси билан битта каравотда ухлаб ўтказади. Францияда, охирги тадқиқотларга кўра, 6 ойгача бўлган болаларнинг 3% мунтазам равишда ота-онаси билан бир тўшакда ухлайди. «Кўплаб ота-оналар гўдаклари билан биргаликда

Кичкинтой уколдан қўрқса...

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Кўпчиликка оналарга таниш вазият: навбатдаги эмлаш ёки қон таҳлилини амалга ошириш пайти келди, сиз эса бу ҳақда фарзандингизга нима дейишни тасаввур ҳам қилолмаяпсиз, чунки у уколлардан қўрқади. Тўғрисини тан олиш керак, шприцни кўрган заҳоти ундан нафақат болалар, балки кўпгина катта ёшли амаки ва холалар ҳам титрай бошлайди. Хўш, болани қандай қилиб ўз қўрқувини енгишга кўндириш мумкин?


 


Бу ерда қайсар ва ўжар кичкинтойларни шунчаки кўндиришнинг ўзи бўлмайди. «Бу худди пашша чаққандай» ёки «Қара, бошқа болалар чидаяпти-ку» деган гапларнинг фойдаси йўқ.


Нима қилиш керак – эмдориларни қабул қилмаслик ва таҳлил учун қон топширмасликми?


Бу муаммо анча эски бўлгани ва болаларнинг талайгина авлоди процедура хоналарининг олдида бундай жазаваларни уюштиргани учун шифокорлар томонидан нажот берувчи бир нечта ихтиролар ишлаб чиқилди. Бунда сизга оғриқни қолдирадиган кремлар ва сурмадорилар ёрдам бериши мумкин. Уларнинг таъсири крем укол қилинадиган жойга сурилганида, ўша ердаги тери «музлайди». Одатда сурмадорини терига уколдан бир соат олдин суриб, кейин ўша жойни махсус пластир билан ёпиштириб қўйиш керак. Сўнг пластир шифокор хонасида очилади, ҳамшира одатдагидай укол жойини дезинфекцияловчи восита билан артади. Бунда анестезиянинг таъсири сақланиб туради. Кейин ҳамшира бир неча сония ичида ишини тезлик билан битказади – ана эмлаш ҳам бажарилди, оғриқ йўқ, демак кўз ёши ҳамда қичқириқлар ҳам йўқ.



Болангизда камқонлик вужудга келганда...

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик
Бугунги кунга келиб экологик муҳитнинг ёмонлашуви, кундалик истеъмол қилинаётган маҳсулотларда керакли дармондориларнинг танқислиги оқибатида бир қанча касалликлар юзага келмоқда.
 Ана шундай касалликлардан бири камқонлик саналиб, ҳар бир аёлнинг тўртинчисида учрамоқда.  Қон таркибидаги гемоглобин миқдорининг пасайиб кетиши камқонлик касаллигига сабаб бўлади. Мияга кислород етказиб бериш эса айнан қондаги гемоглобиннинг асосий вазифасидир. Бу касаллик билан оғриган беморларда турли инфекцион хасталикларга чалиниш хавфи юқори бўлиб, уни тезда бартараф этиш қобилияти паст бўлади. Қон таркибида организмнинг ҳаётий ўсиб ривожланиши учун муҳим бўлган озиқ моддалар мавжуд.

Дўмбоқчангиз кўкракдан нега бош тортади?

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Болани кўкрак сути билан боқиш бўйича маслаҳатчилар жуда кўп ҳолларда она фарзандининг кўкрак ёнида безовталанишидан шикоят қиладиган вазиятларга дуч келишади. «Эндигина эмишни бошлаганда бирдан ўзини орқага ташлаб йиғлайди, букилади, қичқиради», «Эмизиш учун кўкрак тутишим билан йиғлаб, қўлимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилади», «Битта кўкракни яхши эмади, иккинчисини – умуман хоҳламайди», «Чақалоғим бироз эмиб, кейин йиғлай бошлайди, кейин яна кўкракни олишга ҳаракат қилади, сўнг яна йиғлайди», «Кўкрак сутини эмиб ухлашни хоҳламайди, резина сўрғични талаб қилади». 


 


Аломатлари


 


Агар бола соғлом ва унинг аҳволи жиддий касалликлар (мия-бош суяк жароҳати, бош суяги ичидаги баланд босим, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, инфекция, бурун битиши ёки қулоқ оғриғи) билан оғирлашмаган бўлса, одатда боланинг кўкрак ёнида безовта бўлиши кўкрак билан эмизишни ташкил этиш ва чақалоқни парвариш қилиш услубида яширинган бўлади. Маълумки, бола учун кўкрак сутини эмиш она қорни ичида ривожланишни давом эттириш ҳисобланади. Киндик орқали келадиган озуқа энди кўкрак эмиш туфайли организмга тушади. Бачадондаги жисмоний қулайлик, яъни хавфсизлик, иссиқлик, оғриқ ва стресснинг йўқлиги эса, фақат онанинг саъй-ҳаракатлари ҳисобига таъминланиши мумкин. Шу боис бола туғилганидан кейин унинг яшаш шароити қанчалик яхши бўлиши она ўз ҳаётини боласи билан қандай ташкил этишига бевосита боғлиқ бўлади. Бутун кўкрак билан эмизиш даврида муваффақиятли натижага эришиш ҳам шунга боғлиқдир.



Кичкинтойда бош оғриғи

Саломатлик
Поликлиникага невролог шифокор олдига деярли ҳар иккинчи бола шикоят билан келганида, албатта, бош оғриғини ҳам таъкидлаб ўтади.  Шифокорларнинг қайд этишича, болаларнинг 35-60%, айниқса катта синф ўқувчилари ушбу хасталикдан азият чекар экан. Беморларнинг 13% га яқини эса биринчи бош оғриғини 10 ёшга кирмасдан туриб ҳис қилган.
 Кичик синф ўқувчиларида, одатда, бош оғриғи бошдан кечирилган касаллик оқибати ҳисобланади. Бу кўп ҳолатларда бош суякнинг травматик шикастланиши, бош миядаги яллиғланиш ва ҳажм ошиши жараёнлари, эпилепсия бўлиши мумкин.

Конституция ва “Соғлом бола йили” Давлат дастури уйғунлиги

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Мустақил ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг мувафаққияти республикамизда қабул қилинаётган қонунлар сони билан белгиланмайди, балки кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти даражаси, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонунлар мазмунини англаб етиши ҳамда уларга амал қилиш даражасига боғлиқдир.


 


Конституциямиз асосида қабул қилинган қонунлар, Фуқаролик ҳамда Оила кодексларининг ҳаётга жорий этилиши оила муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш ва такомиллаштириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.


 


Мазкур кодекслар, айниқса Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси халқаро ва умуммиллий қадриятларни ўзида мужассамлаштирган ҳуқуқий манба бўлиб, унда оилавий муносабатларда, бола тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, шахсий ва мулкий ҳуқуқларда эр-хотин ҳуқуқларининг тенглиги, оналик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши, вояга етмаган болалар таъминоти, оилавий муҳитдан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқларини муҳофазалаш, болаларни фарзандликка олиш, мурувватга муҳтож болаларга яшаш, тарбияланиш ва таълим олиш учун шароитлар яратиш, ўз фикрини эркин ифода этиш ҳамда ҳуқуқларини мустақил равишда ҳимоялаш масалаларига алоҳида аҳамият берилган.



Ўзбекистон – фарзандлари соғлом юрт

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

«Туркистон» саройида болалар саломатлигини муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари ва модернизацияси мавзусида мамлакатимиз педиатрларининг VII съезди очилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон педиатрлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Австрия, Польша, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Чехия, Словакия каби давлатлар ва халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этмоқда.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Хаммерих, БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси бошлиғи Р.Фудерич ва бошқалар болалар манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазалаш, оилада соғлом фарзанд дунёга келиши ва камолга етишини таъминлаш, навқирон авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб вояга етказиш Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишини ташкил этишини алоҳида таъкидлади. 


 


Мамлакатимизда бу йўналишдаги чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий механизми яратилган. Ўзбекистонда БМТнинг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияси ва бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.


Гўдакни кузга кийинтирамиз

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Бу галги суҳбатимиз яқиндагина оналик бахтига эришган келинчаклар ёки яқин ҳафталар ичида фарзанд кўриш арафасида турган аёлларимизга мўлжалланган.


 


Одатда кузда об-ҳаво жуда ўзгарувчан бўлади, шу боис ёш она доим бунга тайёр туриши керак. Қуёшнинг илиқ нурлари тўсатдан пайдо бўладиган совуқ шамолга ўрин бўшатиши, тиниқ осмон эса бирданига ёмғирли булутлар билан қопланиши мумкин. Янги туғилган чақалоқ учун кийимларнинг стандарт тўплами қуйидагича: пахта матодан тикилган узун енгли боди, иштончалар, пахмоқ матодан тикилган иссиқ тутувчи  комбинезон ва кофтача, иссиқ бош кийими ва қалпоқча. Кузда чақалоқни қандай кийинтириш кераклиги қаерга бораётганингизга (аравачада ёки слингда сайрга чиқдингизми ёки меҳмонга ё шифокор қабулига кетяпсизми) ҳам боғлиқ.


 


Чақалоқни аравачада сайрга олиб чиққанда


 


Аввало оддий бир қоида эсингизда бўлсин: гўдак билан қаерга боришингиздан қатъи назар уни қаттиқ ўраб олманг, болани ўзингизнинг кийимингиздан бироз иссиқроқ кийинтиринг, холос.  Агар аравачангизнинг деворлари баланд ва беланчаги бор бўлса, улар фарзандингизни шамолдан яхши ҳимоя қилади. Бу ҳолда болани унчалик иссиқ кийинтирманг, яхшиси ўзингиз билан қалин жун рўмол олинг, уни керак пайтда болага ёпишингиз мумкин. Ёмғир ўтказмайдиган ёпқични эсингиздан чиқарманг, у кузда аравачанинг энг муҳим қисми ҳисобланади!



Шарқона қадриятлар ва соғлом турмуш тарзи – она ва бола саломатлиги омили

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Муҳтарам  Президентимиз  томонидан 2014 йилни Соғлом бола йили деб эълон қилиниши  юртимизда  оилалар фаровонлиги, фарзандлар камолоти ва юрт ободлиги масаласи устивор вазифалардан эканлигининг яққол намунасидир.


 


Бола тарбияси  масаласида, бизнинг  шарқона  анъаналаримиздан бири — бу гўдакларни  она  сути  билан  эмизиб  катта  қилишдир. Фанда кузатишлар шуни тасдиқлайдики, бола организмининг мўътадил ривожланиши  учун  кўкрак  сутининг  аҳамияти  беқиёсдир.


 


Ибн Сино она сутини қуёш нурига ўхшатган. Она сутида бола  организмининг  ривожланиши учун...  унинг асаб тизимини шакллантирувчи биологик фаол  моддалар  бўлиб, улар боланинг  ҳам  жисмоний, ҳам  ақлий  жиҳатдан бекаму – кўст  ўсишини  таъминлайди. Она  сутини эмиб, ўсган болада, сунъий овқатлар билан катта бўлган болага  нисбатан бош  мия  фаолияти  икки  баробар  ортиқроқ  ривожланиб  боланинг  меҳр-шафқатли бўлиб  ўсишига  ҳам  ижобий  таъсир кўрсатишини  кузатишлар тасдиқлайди.



Оилада соғлом фарзандларни тарбиялаш роли

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Баркамол ва соғлом авлодни тарбиялаш-мустақил  давлатимиз  пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш демакдир. Баркамол авлодни тарбиялаш икки жиҳат – ёш авлодни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол этиб вояга етказишни ўзида мужассамлаштиради. Инсон маънавий баркамол бўлиши учун энг аввало жисмонан соғлом бўлиши лозим. Соғлом авлод… жамиятимиз ривожи – келажагимизни таъминловчи муҳим омилдир.


 


Соғлом оила–бу жисмоний соғлом, маънавий бой баркамол фарзандлар тарбиялайдиган жамиятимиз негизидир. Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан 1998 йил – “Оила йили”, 1999 йил – “Аёллар йили”, 2000 йилни мамлакатимизда “Соғлом авлод йили”, 2014 йилни эса «Соғлом бола йили»деб эълон қилиниб, оила, оналик ва болалик ижтимоий муҳофаза этилиб, бу борадаги миллий қадриятларни тиклаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Чунки мустақил давлатмизнинг эртанги куни, унинг мувафаққиятли равишда олға силжиши кўп жиҳатдан камол топиб  келаётган авлодни соғлом бўлишига, оналик ва болаликнинг қандай муҳофаза қилинишига боғлиқ ва бу белгиловчи аҳамиятга эга. Бу  эса Ватанимизнинг келажаги бўлган фарзандларимизнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топиши учун ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратишни тақазо этади. Шундай экан, соғлом авлод тарбияси давлат эътиборидадир.



Соғлом бола фаровон ҳаёт асоси

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Иқтисодиёт факультети жамоаси  ва Камолот ЁИҲ ҳамкорлигида  маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.  Унда университет маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори  О.А.Рўзиев, факультет декани Ф.Баҳромов, факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Ҳ.Жўраев, факультет Хотин-қизлар кенгаши раисаси Р.Собитова, ўқитувчилар —  Т.Мамажонова, Э.Замонов, Д.Ҳамзаева ва 7 нафар факультет талабалари ҳамда Термиз шаҳридаги  Меҳрибонлик уйи жамоаси иштирок этди. Мазкур тадбирни университет Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори доц. О.Рўзиев мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга яратилаётган кенг имкониятлар, мамлакатнинг ёрқин, ишончли келажаги  ёшлар эканлиги ҳақида фикр юритиб тадбирни очиб берди.



Фарзандингиз юлғич бўлса...

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик

Севимли фарзандингизнинг доимий «Олиб беринг!» деган гапидаган чарчаб кетган бўлсангиз, қандай чора-тадбир кўриш кераклигини айтиб ўтмоқчимиз.


 


«Эсимда, бир неча йил олдин кичкина қизимизни туғилган куни учун ўйинчоқни ўзи танлаши мақсадида уни дўконга олиб боргандик, — дея ҳикоя қилади Гулноза, биринчи синф ўқувчиси бўлган Нафосатнинг онаси. – У дўконда ҳамма ўйинчоқларни кўриб чиқди, найлар ва барабанларни чалиб кўрди, қўғирчоқларни қўлига ушлаб кўрди, кейин эса «Энди уйга кетдик, торт еймиз!» деди. Биз ўшанда турмуш ўртоғим билан роса кулгандик. Ҳозир эса шу воқеани ҳеч қандай табассумсиз эслайман – Нодира қизим билан дўконма-дўкон юриш турган-битгани стрессга айланган».


 


Хўш, кичкинтой сиз харид қила олмайдиган нимани сўраши мумкин? Майли, у ҳатто харажатлар рўйхатига киритилган суммадан ҳам ошсин. Айнан мана шу кичкина юлғичнинг ота-онаси тушиб қолиши мумкин бўлган асосий қопқон ҳисобланади. Боланинг барча айтганларини бажарар экансиз, бир қатор оқибатларга дуч келишингиз аниқ, улардан энг қўрқинчлиси – кичик ёшданоқ сизни ўзига бўйсундиришни бошлагани.



Дўмбоғим 1 ёшдан 2 ёшга қадам қўйди

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик
Кичкинтойингиз бир ёшга тўлдими? Бу унинг зинҳор катталар овқатига ўтиши мумкинлигини билдирмайди: гўдак олдингидай ёшига муносиб овқатни истеъмол қилиши керак. Ушбу мақолада болани тўғри овқатлантириш ҳақида сўз боради.
 Бир ёшли боланинг овқат ҳазм қилиш тизими ва чайнаш аппарати ривожланаётган бўлади. У истеъмол қиладиган таомлар майин консистентли бўлса-да, уларда майда бўлакчалар учраши мумкин. Блендерда тайёрланган пюренинг ўрнига энди вилка билан эзиб еса бўладиган сабзавотли рагу, сабзавотлар асосидаги шўрвалар, буғда тайёрланган ва бир неча бор қиймалагичдан ўтказилган гўштли котлеталар пайдо бўлади.