топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Болаликка

Блог им. diyorochka1995


 


Кулгулари шарқираган шалоладай,


Ифорлари гулу-райҳон тоғ лоладай,


Эрка тили бунча ширин, бир ҳолвадай-


Болаликка қайтгим келди бир зумгина.


 


Бирни бузиб, мингни қурар гоҳ бунёдкор,


Қадамини «той-той» босган эҳтиёткор


Бир қарасанг шоҳу, баъзан итоаткор-


Болаликка қайтгим келди бир зумгина.


 


Капалакдай қувнаб, боғу-тоғлар чопар,


Дунёда бор янгиликни ўйлаб топар.


Толбаргаклар тақиб, лойдан кулча ёпар,


Болаликка қайтгим келди бир зумгина.


 


Қора кўзи юлдуздайин порлагувчи


Катталарни яшаш учун чорлагувчи,


Бир қўшиқ бор юрагимда зорлангувчи-


Болаликка қайтгим келди, бир зумгина.


 


Фақат ўйнар, ўзга билан иши бўлмас,


Бир хилқатки, ғийбат билан ҳуши бўлмас,


Катталердек бир-бирига “мушти” бўлмас,


Болаликка қайтгим келди бир зумгина.


 


Турли юмуш, ё «миш-миш”лар ҳоритганда,


Юрагимни бир ғаламис оғритганда,


Йиғламокдан кўнгулгинам ор этганда,


Болаликка қайтгим келди, бир зумгина.


 


Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси  Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.