топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қишлоғимни соғинганман

Блог им. diyorochka1995


 


Томни чертиб ёққан ёмғир «чак-чак»ларни,


Момом менга ёпиб берган «бичак»ларни,


Бобом айтган ўшал ростгўй чўпчакларни


Соғиндим мен қишлоқдаги чечакларни.


 


Осмонўпар ўша баланд тоғларини,


Қирмиз олма, аччиқ олма боғларини,


Булбул, какку ҳатто чумчуқ, зоғларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!


 


Қизғалдоқлар ўсган лойли томларини,


Хазонрезги куннинг сахар шомларини,


Ҳар  бир адир ҳар бир кўча номларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!


 


Дилим қўмсар қишлоқи қиз орларини,


Кетма деган ул йигитнинг зорларини,


Шаҳарда йўқ, қишлоқдаги «борлари»ни


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!!..


 


Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси  Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи

1 изоҳ

avatar
Бичакни эсга солдингиз. Жуда ажойиб-да! Мазаси ҳали ёдимда! Умуман, шеър учун ташаккур!
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.