топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+69.04
avatar

Toshkent davlat texnika Universiteti

Батафсил

Семинар

Тошкент давлат техника университетида куни кеча  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, туман ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, Хотин-қизлар қизлар қўмитасининг туман бошланғич ташкилотлари раҳбарлари, Тошкент шаҳри ва туман ИИБ вакиллари, шаҳар

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Юртимизда наврўз тантаналари кенг нишонланмоқда. «Наврўз» умумхалқ байрам муносабати  билан  ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлардан бири «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида жойлашган  Тошкент давлат техника университети «Геология ва кончилик иши» факультетига қарашли  72Б — талабалар турар

Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ва роли

Тошкент давлат техника университети Электроника ва автоматика  факультетининг тадбирлар залида куни  кеча  «Ўзбекистон тарихи» кафедраси ҳамда “Электроника ва автоматика” факультети билан  ҳамкорликда  талаба-ёшлар  ўртасида  9-апрел Амир Темур таваллуд кунининг 680 йиллигига бағишлаб

Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги - муҳим вазифамиздир!

Куни  кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси Кенгаши  ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида  «Медиа волам: тенденциялар ва истиқболлар» лойиҳаси доирасида
«Интернет маданияти  ва ахборот  хавфсизлиги — муҳим вазифамиздир» мавзуида тадбир

Баркамол авлод юксак маънавиятли авлод демакдир!

Куни кеча Тошкент давлат техника университети Маънавият ва маърифат бўлими, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти  ва “Саноат дизайни” кафедраси томонидан талаба-ёшлар ўртасида Наврўз умумхалқ байрами,  2016 йил “Соғлом она ва бола йили” ҳамда “Ўзбекистон

Иқтидорли талабалар

Toshkent davlat texnika Universiteti
 
Мен Сагатова Севара Миразиз қизи 1993 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрида таваллуд топганман.  2012 йил Тошкент давлат техника университети талабаси бўлдим. 2014 йил Беруний номидаги стипендия совриндорлигини қўлга киритдим. Ҳозирда шу университетнинг “Электроника ва автоматика” факультети, “Бошқаришда ахборот технологиялари” кафедраси, “Информатика ва ахборот технологиялари” йўналишининг 4 – босқич талабасиман.
Мен Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида таълим олаётганимдан, мустақил Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Бугунги кунда биз ёшларга яратиб берилаётган барча қулайликлар ва имкониятлар, ватанимиз ва Юртбошимизнинг ёшларга бўлган ишончидир.

Иқтидорли талабалар

Toshkent davlat texnika Universiteti
Хожиболаев Ёдгорбек Юсуп ўғли
 

 Мен Хожиболаев Ёдгорбек Юсуп ўғли 1991 йил 9 апрелда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилганман. 2011 йил Тошкент давлат техника университети  Нефт ва газ факультети “Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси” йўналишига шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман. 2015 йил ушбу мутахасссисликни имтиёзли диплом билан тамомладим.
Ҳозирда Тошкент давлат техника университети  Нефт ва газ факультети “Нефт ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва аппаратлари” йўналишининг 1-босқич 64М-15 гуруҳда магистратура бўйича таҳсил олмоқдаман.
2012-2013 ўқув йилида аъло баҳоларга ўқиганлигим ва наъмунали ҳулқим ҳамда тенгдошларимга ўрнак бўлганлигим сабабли  университет раҳбарияти томонидан “Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, Кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши” нинг рағбатлантириш стипендияси совриндори бўлдим.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 30.09.2013 йилдаги 366-сонли буйруғига асосан 2013-2014 ўқув йилида “Беруний  номли давлат стипендияси” совриндори бўлдим.

Ватан ҳимоячилари куни

Toshkent davlat texnika Universiteti
Тошкент Давлат техника университети  “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан жойларда турли учрашув ва тадбирлар ўтказмоқда. Шундай учрашувларнинг бири Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган подполковник Санжаров Собиржон Болтабоевичнинг хонадонида бўлиб ўтди.
 

Ватан ҳимоячилари куни

Toshkent davlat texnika Universiteti
Тошкент Давлат техника университети томонидан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлганларнинг оиласидан хабар олиш анъанаси давом этмоқда. Бугун университет ректори Р.Х.Сайдахмедов, Касаба уюшмаси Қўмитаси раиси У.Боймурадовлар Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилган  капитан Васильев Равиль Рашидовичнинг хонадонида бўлишди.
 

Таянчим ва суянчим фахру ифтихоримсан муқаддас Ватан

Toshkent davlat texnika Universiteti
 ТошДТУ Бош бино 205-мажлислар залида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Ф-4576 сонли фармойиши, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 18 декабрдаги селектор йиғилишининг 119-сонли баёнида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Таянчим ва суянчим фахру ифтихоримсан муқаддас Ватан” мавзуси  асосида дарс ташкил этилди.
 

14 январ - Ватан ҳимоячилари куни

Toshkent davlat texnika Universiteti
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган кунининг 24 йиллик байрами муносабати билан Тошкент шаҳар Яшнаобод туманида жойлашган  22-654- сонли ҳарбий қисмда  14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб  тадбир ўтказилди.
 
 
 
Тадбирда университетдан ТошДТУ ректори Р.Х.Сайдахмедов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.А.Алимов, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ш.Ташбулатовлар иштирок этишди.

Ватан улуғ – бурчим муқаддас

Toshkent davlat texnika Universiteti
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган кунининг 24 йиллик байрами муносабати билан Тошкент давлат техника университети касаба уюшмаси қўмитаси, маънавият ва маърифат бўлими ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани Чиғатой аҳоли яшаш пунктида жойлашган 55-162 сонли ҳарбий қисмҳамкорлигида
 “Ватан улуғ – бурчим муқаддас”мавзуида тадбир ўтказилди.
 

 
<давомини ўқиш>
Тадбирда ТошДТУ ректори Р.Х.Сайдахмедов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.А.Алимов, Хотин-қизлар БТ қўмитаси раиси Т.С.Мухторова, университет Устоз-мураббийлар Кенгаши раиси М.Исаева, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси М.Сайдалиева, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ш.Ташбулатов, 55-162 сонли ҳарбий қисм командири Майор А.Б.Фазлиддинов ҳамда 55-162 сонли ҳарбий қисм хизматчилари қатнашди. Тошкент давлат техника университети ректори Р.Х.Сайдахмедов бошчилигида университет Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А.А.Алимов, Хотин-қизлар БТ қўмитаси раиси Т.С.Мухторова, университет Устоз-мураббийлар Кенгаши раиси М.Исаева, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси М.Сайдалиева, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ш.Ташбулатовлар 55-162 сонли ҳарбий қисм хизматчиларини  мамлакатимиздаги қутлуғ сана 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли кучларимиз ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан чин қалбдан саимий муборакбод этишди.
 

 
Шундан сўнг, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганлиги, маънавий – маърифий тайёргарлик ва ҳарбий хизматдаги фаоллиги, ташаббускорлиги, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига резерв ва захирадаги офицер кадрларни тайёрлаш, уларни тарбиялаш ва таълим бериш ишига қўшган катта ҳиссаси учун, ҳамда 14 – январ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 24 – йиллиги“Ватан химоячилари куни” муносабати билан ҳарбий хизматчиларга университет маъмурияти томонидан эсдалик совғалар топширилди.
 

 

Ватан улуғ— бурчим муқаддас

Toshkent davlat texnika Universiteti
Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топган кунининг 24  йиллиги байрами муносабати билан Тошкент давлат техника университетининг ҳарбий кафедраси, университет касаба уюшмаси қўмитаси  ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти кенгаши  ҳамкорлигида ЎзМУ маданият саройида куни кеча“Ватан улуғ- бурчим муқаддас” мавзуида тадбир ўтказилди.

14-январ - “Ватан ҳимоячилари” куни

Toshkent davlat texnika Universiteti
Тошкент давлат техника университетининг ҳарбий кафедрасида “Ватан ҳимоячилари” кунига бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда университет “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Т.Д. Маматқобилов, ҳарбий кафедра бошлиғи ўринбосарлари подполковник Н.И. Азимов, подполковник М.С. Расулов, “Маънавият ва маърифат” бўлими услубчиси Т.Ю. Тўхтаев ва 20 нафар ҳарбий кафедра профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Диний экстремизм ва терорризм ҳамда гиёҳвандлик жамият тараққиётининг кушандасидир!

Toshkent davlat texnika Universiteti
Куни кеча Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети томонидан Конституциямизнинг йигирма уч йиллик байрами муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”, “2015 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш,  ўқитувчи-ходимлар ва  талаба-ёшлар ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий университетининг Маданият саройида “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРОРРИЗМ ҲАМДА ГИЁҲВАНДЛИК ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КУШАНДАСИДИР!”
мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
 


Умуминсоний ва миллий қадриятларни ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Toshkent davlat texnika Universiteti
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” нинг ижроси, 2015йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессия ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ҳамда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат Дастурининг ижросини таъминлаш  мақсадида “Умуминсоний ва миллий қадриятларни ёшлар тарбиясида тутган ўрни”мавзуида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
<давомини ўқиш>
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази директори А.Эшмуродов, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ИИБ бошлиғи Ш.Мирзажонов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов, “Геология ва кончилик иши” факультети декани Ф.Умаров, декан вуовинлари, барча кафедра мудирлари, университет “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси  Ш.Тошбулатов, Хотин-қизлар қўмитаси БТ раиси Т.Мухторова, университет талабалар турар жойлари дирекцияси директори А.Алиқулов ҳамда 72б-ТТЖдан 130 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар.
 
ТошДТУ Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Т.Маматқобиловкириш сўзи билан тадбирни очиб берди. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарининг чоп этилиши мамлакатимиз ҳаётида жуда катта воқеа бўлди. Ушбу китобда инсоният яралгандан бошлаб унинг ҳаётида муҳим ўрин тутган маънавиятнинг маъноси, мазмуни унинг инсон ҳаёти ва жамият тараққиётида тутган ўрни, буюк яратувчиликдаги аҳамияти, маънавият тушунчасининг назарий ва амалий томонлари ҳар томонлама  кенг қамровли фикр ва мулоҳазалар орқали  илмий жиҳатдан таҳлил этилади ҳамда асосланган хулосалар чиқарилади.
 

 
 
Ёшлар маънавиятини шакллантириш ва ривожлантириш ишларида олий таълим муассасаларида ўтказиб келинаётган  “Маънавият соатлари”нинг аҳамияти катта. Уларни ўтиш жараёнида ёшларда мамлакат, юрт, халқ тақдирини ўз тақдири деб билишига эришиш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига, у олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-сиёсий ислоҳотларга уларнинг онгли муносабатини шакллантириш муҳимдир дея таъкидлаб ўтди. “Юксак маънавият — енгилмас куч”  китобининг яратилишига туртки бўлган омиллардан бири бугунги жамиятимизни янгилаш ва мамлакатимизни модернизация қилиш ишлари кенг миқёсда амалга оширилаётган бир пайтда  ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, замон талаб этаётган мезонлар асосида бу соҳадаги вазифаларни аниқ белгилаб олиш заруратдир дея  сўз навбатини “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаровга берди.
 

 
 
Ёшликталабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров ўз нуқтида Президентимиз томонидани  2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш” йили деб эълон қилиниши  юртимизда янада кексаларга ҳурмат-иззатда бўлиш, ёшлари улуғ маҳалла оқсоқоллари фикр мулоҳазаларига таяниб иш кўришимиз, талабаларни юртимизда ҳукм сўраётган тинчлик, барқарорлик, осойишталикни қадрига етишини алоҳида таъкидлаб, биринчи навбатда, ёшлардаги лоқайдлик иллатини бартараф этиш, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни маънан жасур инсонларга айлантириш, ғарбдан  ёшларимиз онгига  мақсадли равишда атай сингдиришга ҳаракат  қилинаётган “оммавий маданият” яъни,  ахлоқсизлик фалсафасига қарши жиддий тўсиқ бўлиши лозим бўлган,  миллий қадриятларимизни ҳурмат қиладиган  халқсевар, юртсевар ёшларни тарбиялаш вазифаси қўйилади дея ўз сўзини якунлади.
 

 
 
“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ИИБ бошлиғи Ш.Мирзажонов сўзга чиқиб, —  Инсон қалбига йўл, аввало, таълим-тарбиядан бошланади, биз атрофимизда янги авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани ўз бўйнимизга олганмиз. Бу ишда ҳар қайси ота-она, устоз-мураббий, маҳалла оқсоқоли ва фаолларининг якдил ва уйғун фаолияти муҳимдир. “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади.
 

 
 
Агар бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимизда, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.  Зеро, бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади дея фикрларини якунлади.
“Геология ва кончилик иши” факультети декани Ф.Умаров “Ватан маҳалладан бошланади” қадриятлар ичида энг биринчи ва энг умумийси ҳаётнинг ўзидир, чунки ҳаётда муҳим бўлиш бошқа барча қадриятлардан фойдаланишни йўққа чиқаради, қолган қадриятлар, аслини олганда, ҳаёт неъматларининг моҳиятидир, маданий қадриятлардир миллат ва халқларнинг диний эътиқоди, маросим ва анъаналари миллий қадриятлар сифатида ўзининг асл ҳаётий сифатини тиклаб олмоқда.
 

 
Қадрият дейилганда инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб қадрланадиган табиат ва жамият неъматлари ходисалари тушунилмоғи лозим. Инсон бутун умри давомида сон – саноқсиз қадриятлар оламида яшайди. Инсониятни ўраб турган борлиқ, табиий ва ижтимоий атроф – муҳим, тирик ва нотирик табиатнинг энг муҳим томонларини ифодалайдиган қадриятлар умумбашарият хусусиятга эгадир. Бундай қадриятлар жамият учун ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган, абадий ва муқаддас қадриятдир дея ўз сўзини якунлади.
 
 

Инсон ва инсон капитали (салоҳияти) нинг моҳияти

Toshkent davlat texnika Universiteti
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” нинг ижроси, 2015йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессия ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ҳамда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат Дастурининг ижросини таъминлаш  мақсадида “Инсон ва инсон капитали (салоҳияти) нинг моҳияти”мавзуида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
<давомини ўқиш>
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази директори А.Эшмуродов, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси  ИИБ бошлиғи  Ш.Мирзажонов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов, “Энергетика” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Л.Эшкуватов, “Электромеханика” кафедраси ассистенти М.Зубайдуллаев, университет “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси  Ш.Тошбулатов, Хотин-қизлар қўмитаси БТ раиси Т.Мухторова, университет талабалар турар жойлари дирекцияси директори А.Алиқулов ҳамда 72а-ТТЖдан 140 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар.
 
Маънавият ва маърифатбўлими бошлиғи Т.Маматқобилов   кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. Мамлакатимизнинг истиқлол тарихини теран идрок этиш, юртдошларимизни ижтимоий фаолликка ундаш, янги-янги марралар сари руҳлантиришда беқиёс аҳамиятга эга бўлган муҳтарам Президентимизнинг янги асари “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобини чуқур ўқиб-ўрганиш ва унинг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берди. Т.Маматқобилов ўз сўзида давом этар экан, Инсон мавжуд жамиятнинг итоатгўй, аммо шу пайтнинг ўзида унинг бегоналашган субъектига айланиб қолган эски тузумнинг заҳри аста-секин руҳиятимизни тарк этмоқда. Аммо у бирданига тумандай тарқалиб кетгани йўқ. Ҳозирда ривожланишимизнинг асосий йўналишидан бири–бу жамиятни эркинлаштиришдир. Бу, аввало, инсонни эркинлаштиришни англатади. Мамлакатимизда инсонпарвар жамият қуриш йўлида маълум натижаларга эришилмоқда. Инсоннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ролининг миллий ва умуминсоний мезонларини ижтимоий-фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан англаш ҳозирги пайтда долзарб аҳамият касб этяпти.
 

 
 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, иқтисодий юксалиш ва инсоний тараққиёт ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Одамларга сарфланадиган инвестициялар одамларнинг ўзига керакдир. Ўзига тўқ, соғлом аҳоли, яхши таълим олган ва малакали ишчи кучи бир вақтнинг ўзида иқтисодий юксалишга эришишда асосий ишлаб чиқариш кучи, инсон капиталининг мақсади ҳисобланади. Халқаро экспертларнинг ҳисобларига кўра, иқтисодий самарадорликнинг 60 фоизи инсон омили воситасида ва қолган 40 фоизи табиий капитал аталмиш захиралар (ер ости бойликлари ва бошқалар) ва техник капитал – машиналар, жиҳозлар ва ҳоказолар эвазига таъминланади. ХXI асрда инсон омилини сафарбар қилмай туриб, ижтимоий тараққиётга эришиб бўлмайди. Айни пайтда инсон тараққиёти муаммоларини сиёсат марказига қўйиш механизмлари дунё мутахассисларини ўйлантирмокда. Бу соҳада йирик ўзгаришлар юз бериши керак. Янги аср учун тараққиёт стратегиясини танлашда инсон учун, унинг имкониятларини очиш учун, яъни инсонни ривожлантиришга мамлакатимизда янада эътибор берилиши зарур. дея сўз навбатини талабалар турар жойлари дирекцияси директори А.Алиқуловга берди.
 

 
 
Талабалар турар жойлари дирекцияси директори А.Алиқулов ўз нутқида талабалар шаҳарчасида яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Бугунги кунда демократик тараққиёт йўлига ўтган ва айниқса, демократия соҳасида катта тажриба тўплаган давлатларда инсоннинг жамиятдаги ўрни масаласига қарашда туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Инсон тараққиёти, Шахс, Комил Инсон хусусида сифат жиҳатдан янги концепциялар ҳам қарор топдики, бу жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътиборига сазовор бўлди, БМТ ҳужжатларида ўз аксини топди. Юртимизда эркин, озод инсоннинг демократик жамиятдаги ўрни ва роли масаласи том маънода мустақилликдан сўнг ўрганила бошланди. Муаммонинг турли жиҳатлари, хусусан, инсон руҳи эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, инсонлараро муносабатларнинг “жамият – давлат – цивилизация” тизимидаги ўзига хосликлари охирги йилларда анча теран таҳлил қилинмоқда.
 

 
“Энергетика” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Л.Эшкуватов сўзга чиқиб, талабалар шаҳарчасида хавфсизлик борасида амалга оширилаётган ишлар борасида батафсил маълумотлар бериш баробарида, Инсон салоҳияти аввалгидан ҳам кўп аҳамиятга эга бўлаётгани, айни ҳақиқатдир. Даромадни аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, энг юқори даражага эга дунё давлатлари орасида табиий захиралари ниҳоятда кам давлатлар оз эмас (Япония, Швейцария, Дания). Шу вақтнинг ўзида табиий захираларга ўта бой бир қатор мамлакатлар (Россия, Бразилия, Аргентина) аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, паст даромадлар даражасига эга. Демак, мамлакат тараққиёти меҳнат кишисининг яратувчилик кучини сафарбар этишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ҳар бир жамият аъзосининг меҳнат ҳиссаси эвазига мамлакатни юксалтириш мумкинлиги Германия ва Япония тажрибасидан маълум дея ўз сўзини якунлади.
 

 
 
Университет «Маънавият ва маърифат» бўлими бошлиғи Т.Маматқобиловтадбир меҳмонларига ва талабаларга чуқур миннатдорчилик билдириб тадбирни якунлади.

Инсон иродасини мустаҳкамлашда эътиқод соғломлиги ва дунёқараш бардавомлиги

Toshkent davlat texnika Universiteti
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” нинг ижроси, 2015 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессия ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ҳамда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат Дастурининг ижросини таъминлаш  мақсадида “Инсон иродасини мустаҳкамлашда эътиқод соғломлиги ва дунёқараш бардавомлиги масалалари” мавзуида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Ишид муаммоси ва барқарорлик омили

Toshkent davlat texnika Universiteti
 Абу Райҳон Беруний номидагиТошкент давлат техника университетининг мажлислар залида бугун Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакиллари билан кенг жамоатчилик идоралари иштирокида “2015йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилганчора-тадбирлар Дастури” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш, ўқитувчи-ходимлар ва  талаба-ёшлар ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «ИШИД МУАММОСИ ВА БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ» мавзуидаги маърифий-маърифий тадбир ўтказилди.