топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбегимнинг келинлари

Блог им. mumtoz


 


Ўзи каби бир иболи хаёллари,


Лабзи ширин, тилларида бор боллари.


Чеҳрасидек кулиб турар иқболлари,


Бунча гўзал, ўзбегимнинг аёллари!


 


Қош, кўзида ўсмаси-ю, сурмаси бор,


Атлас кўйлак, чеккасида бурмаси бор.


Ош пиширса лаззатдан тил ёрмаси бор,


Бунча зебо ўзбегимнинг аёллари!


 


Аждодида ўтган бағри куюклари,


“Мен”деганни бағрин ёққан суюклари.


Бор Тўмарис, Увайсийдек буюклари,


Бир париваш ўзбегимнинг аёллари!


 


Бири ишчи, бири раҳбар ишбилармон,


Юзлари ой, покиза руҳ, катта карвон.


Иши билан, сўзи билан элга дармон,


Иймони пок ўзбегимнинг аёллари. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.