топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
“Архитектура ва қурилиш” факультетининг 2017/2018 ўқув йили январь ойидаги  маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган тадбирлар режасиасосида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5135-Ф-сон фармойиши ҳамда унинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 7 декабрдаги 904-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 5 январь куни Жиззах политехника институти мажлислар залида “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилган йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишни институт маънавий маърифий ишлар бўйича проректори Н.Н.Алимов очиб, 85689 ҳарбий қисмдан келган офицер ва сержантларни таништириб ўтди. Улардан 85689 ҳарбий қисм Ўзбекистон Республикаси миилий гвардияси офицери майор Маматхонов Бахтиёр Ибрагимович, 85689 ҳарбий қисм харбий хизматчилари сержант Матқурбонов Ойбек Жуманиёзович ва сержант Тўхтасинов Жавлонбек Амолович сўзга чиқиб бугунги кунда Миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳатлар ва эътибор айтар экан,Миллий армиямизга асос солинганининг илк йилларидаёқ ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласига улкан эътибор қаратилаётганлиги, Ўзбекистон ўз армияси учун зарур кадрларнинг барчасини ўз Ватанида тайёрланаётгани қувончли албатта. Олий ҳарбий таълим муассасаларимиз ҳозирги кунда  28 та мутахассислик бўйича офицер кадрлар тайёрлаётганини айтиб ўтишди. Қолаверса, ҳарбий кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасида ҳам ўзига хос тизимга асос солинганлини таъкидлаб ўтишди.  Ўзбекистонда ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотлар жараёнида илғор тажрибалар асосида шаклланмоқда. 
Аввало, хавфсизлик соҳасида хатар ва таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани, бунинг учун миллий кадрларни замон билан ҳамнафас тайёрлаш, таълим жараёнига янги усул ва технологияларни татбиқ этишни ҳаётнинг ўзи олдимизга  мақсад қилиб қўймоқдамиз деб айтиб ўтишди.                   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майда “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинганини ҳақида профессор-ўқитувчиларга маълумот берар экан, шунингдек бу ҳужжат асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида маълумотлар беришди.  Йиғилиш қатнашчилари профессор-ўқитувчиларнинг Миллий армиямиз ҳақидаги саволларига тўлиқ жавоб бериб ўтишди. Йиғилиш барчага манзур бўлди.
Архитектура ва қурилиш факультети декан муовини:              Х.Н.Иргашев
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.