топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватанимиз ўғлонлари

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
#QK26 
ЯХШИЯМ СИЗ БОРСИЗ ХАРБИЙЛАР!

Юртимиз тинч, осмон мусаффо,
Элда байрам, куй, қўшиқ, наво.
Юрт ўғлони, бу-буюк маъво,
Яхши ҳам сиз борсиз, харбийлар!

Гар ухласак уйқуда хузр,
Қушлар гўё ҳавода сузур,
Бу тинчликни айтинг ким бузур,
Яхшиям сиз борсиз харбийлар!

Қалбда ғурур, йўқдир хавотир,
Тўлин ой ҳам ёнбошлаб ётур
Марду майдон, ҳам қўрқмас ботир ,
Яхшиям сиз борсиз, харбийлар!!

Барг узмоққа кимнинг бор ҳадди,
Оналарнинг эгилмас қадди,
Сизга қувват берсин шеър сатри
ЯХШИЯМ СИЗ БОРСИЗ ХАРБИЙЛАР!!

Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи шеъри

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.