топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч»

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
Тошкент шаҳрида жойлашган подполковник Одил Аҳроров командирлик қилаётган ҳарбий қисмга пойтахтимизнинг Миробод туманидаги саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Отабек Орифжонов раҳбарлигида экскурсия қилдилар.

«Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган мазкур экскурсиядан кўзланган мақсад ҳам эртамиз давомчиларининг қалбида мардлик ва она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиз билан фахрланиш ҳамда юрт эртасига дахлдорлик ҳисси билан яшашдек юксак туйғуларнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига хизмат қилиши кўзда тутилган эди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшларга истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, мамлакатимиздаги олий ҳарбий таълим муассасалари, сержантлар тайёрлаш мактаблари ва қўшин турлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, улар ҳарбий қисмдаги ўқув хоналар, ошхона, ётоқхона, муҳандислик шаҳарчаси, компьютерлаштирилган отиш тренажёрларида бўлишди. Турли ўқ отар қуролларнинг намуналари ҳамда ҳарбий техникалар билан танишди. Айниқса, тренажёрлардаги қуролларни қўлларига олиб, улардан нишонларга отиб кўриш ёшларга завқ бағишлади.

– Бугун ўз мақсадимни аниқлаб олдим. У ҳам бўлса, энг аввал, муддатли ҳарбий хизматга бориб, Ватаним учун хизмат қилиш, – дейди ўқувчилардан бири Сарвар Бахтиёров. – Бунга экскурсия сабаб бўлди. Олдинлари ҳарбий соҳа ҳақида тасаввурим аниқ эмас эди. Бевосита ҳарбий қисмга қилган саёҳатимиздан кўп нарса билиб олдим.

Ҳа, экскурсиядан бир олам таассурот олган келажагимиз ворислари қалбида шу куни шарафли касбга қизиқиш янада ошиб, келажакда ҳарбий хизматчи бўлишга ҳавасмандлар сони кўпайганига шубҳа йўқ.

Майор Азиз РАВШАНОВ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.