топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир»

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадиони ёнидаги майдонда «Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан илк бор ўтказилган мазкур тадбирда нафақат ўқувчи ёшлар ва талабалар, балки турли ёш вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари подполковник Ҳусан Ботиров фестивални очар экан, юртимизда ўғил-қизларимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун катта эътибор қаратилаётгани, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар сабаб, миллий армиямиз ёшларимиз учун чинакам мардлик, матонат ва жасорат мактабига айланганини таъкидлади.

Тадбирда 6 мингга яқин ўқувчи ёш, 200 нафарга яқин ҳарбий хизматчи қатнашди. Улар эътиборига турли қўшин турларига тааллуқли 30 га яқин замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, Қуролли Кучлар Давлат музейи, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув хизмати, Ўзбекистон мудофаасига қўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти фаолиятига оид кўргазма, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли вакиллари ва юртимизнинг таниқли хонандаларининг концерт дастури намойиш этилди.

… Олти яшар Нодирбек жанговар техника ичига кириб олдида, отасига: «Мен танкчиман», дея мақтанди. Байрам-байрам билан-у лекин уни зирҳли «тулпордан» чиқариш осон бўлмади. Кичиклар қатори катталар ҳам ўша куни «снайпер», «десантчи», «ҳайдовчи», «альпинист», «қутқарувчи» ва бошқа касб вакиллари бўлишди.  Қизиғи, тадбир давомида Нодирбекка яна дуч келдим. Бу сафар у кўргазмага қўйилган танк макетини ушлаб олганча, ҳеч кимга бермаётганди. Воқеанинг якуни номаълум. Аммо фестиваль унинг ҳар бир иштирокчисига манзур бўлгани аниқ.

Низомиддин МАТЁҚУБОВ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.