топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Мардлар қўриқлайди Ватанни"

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ҳамда UZINFOCOM маркази ҳамкорлигида халқ таълими муассасаларида ўтказилаётган жасорат ва ватанпарварлик сабоқлари ёшларда Ватанга муҳаббат, жасорат ва матонат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Навбатдаги тадбир Тошкент шаҳридаги Шайҳонтохур тумани 324-умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Жасорат сабоғи «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан тайёрланган «Унитилмаган қаҳрамонлар» номли ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди. Фильм қаҳрамонлари афғон урушидаги хотираларини сўзлайди. Даҳшатли жангларда кўпчилиги оёғидан, қўлидан айрилган… Улардан бири уйга қайтар чоғи қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Ногирон аҳволда кимга керакман, Ватанимга хизмат қила оламанми, дея изтироб чекади. Яқинлари, оила аъзолари кўрсатган эътибор ва меҳр уни яна бахтли ҳаётга қайтаради. Ҳозирда у ўз меҳнати билан юртимиз равнақига ҳисса қўшмоқда.

 Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси қошидаги «Ватанпарвар фидойилар» жамоаси фахрийлари  юртимиздаги тинчликни асраб-авайлаш, осуда кунларнинг қадрига етиш зарурлигини таъкидлашди, ўз ҳаётларида, ўтмишларидаги жонли ҳаётий мисолларда ўқувчи-ёшларга тушунтириб беришди.

– Ватанпарварлик ва жасорат бобида Алпомиш, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темурдек мард ва жасур боболаримиз бизга ҳақиқий ибратдир,  – Осуда кунларни асраб-авайлашда бу ибрат бизга катта куч берса, бугун олган жасорат сабоғимиз бу кучни янада мустаҳкамлайди дейди сўзга чиққан ветеран фахрийларимиз ўз сўзида.

Тадбирда Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси қошидаги «Ватанпарвар фидойилар» жамоаси бадиий раҳбари, захирадаги майор А.Ҳамроев ҳарбий-ватанпарварлик қўшиқларидан ижро этди.

Ушбу Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган бу каби тадбирларни чин маънодаги «Жасорат сабоғи» деб атаса бўлади! Тадбир лавҳалари билан танишинг:

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.