топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ривоят

ФИКР
          
       Ривоят 

Қадим,қадим замонда,
Ўзбекистон томонда.
Бошқарарди юртни шоҳ,
Бўлиб ҳалқидан огоҳ.
Қаҳри қаттиқ, лек доно,
Адолат унга ошно.
Қизи бор эди гўзал,
Ибо,ҳаёда тугал.
Қизин узатмоқ бўлди,
Саройга совчи тўлди.
Шоҳ эгаллаб таҳтини,
Ўйлаб қизин бахтини.
Куёвларни чорлади,
Бир шарт иҳтиёрлади.
Эди кўкламнинг боши,
Порларди юрт қуёши,
Дилбанди,қаламқоши,
Икки бўлсин деб боши,
Шартни қийин қўймади,
Қизин бахтин ўйлади.
Йиғилдилар ўн шоввоз,
Умид, ишончла бироз.
Шаҳзодаю, савдогар,
Бўлмаса ҳам баробар.
Турарди саф тортишиб,
Севги юкин ортишиб.
Ўн куёв орасида,
Бор эди оддий деҳқон.
Севарди паризодни,
Шай бўлиб бермоққа жон.
       ******
-Бераман-деди ҳоқон,
Барчангизга гул уруғ.
Ўстиринг гулни обдон,
Келмангиз зинҳор қуруқ.
Ўстиролмаган гулни,
Маликага етолмас.
Боши кундага етиб,
Қайтиб уйга кетолмас.
Кимнинг гули чиройли,
Бўлар албат у ёрли,
Қизим ибо,ҳаёли,
Бўлсин унга никоҳли.
Барча тарқаб уй томон,
Деҳқон хам кетди шодон.
Экин-текин ишларни,
Билар эди у обдон.
Йигит гул ўстиришни,
Ғоят яхши биларди.
Бирор кўчатни экса
Зўр парвариш қиларди.
          *****
Шаҳзода савдогарлар,
Уруғларин экишди.
Ўстиролмай гулларин,
Оҳ фарёдлар чекишди.
Ҳар бири ўз ўзича,
Ўйларди бирор йўлин,
Гул ҳарид қилмоқ бўлиб,
Ишга солишди пулин.
Энг гўзал гулни бир, бир,
Гул бозордан олишди.
Шу йўсин дилларига,
Ҳотиржамлик солишди.
Айтилган кун саройга,
Куёвлар келди шодон,
Лек улар орасида,
Кўринмасди бир деҳқон.
Маликага гулларин,
Бир, бир тақдим этишди.
Ўйлашиб ўзларича,
Ёр васлига етишди.
Ниҳоят келди деҳқон,
Лек эмасди шод,ҳандон...
Тўҳтатиб уни ҳоқон,
Сўради бўлиб ҳайрон:
-Қани ўстирган гулинг?
Нечун бўш турар қўлинг....?
-Эй замона султони,
Кечирманг мен нодонни.
Ўз ишим эплолмадим,
Гулни ўстиролмадим.
Севсамда маликани,
Унга гул тутолмадим.
Ёлғон бирла бахтимни,
Тақдирдан кутолмадим.
Уйимда гуллар кўпдир,
Гўзаллари тўп-тўпдир.
Шарт бўйича зўр гулни,
Ҳадя қилсам бўларди.
Лекин ёлғон бахтимдан,
Қандай кўнглим тўларди.
Ёлғон гулни келтириб,
Мақтанмоққа ор қилдим,
Алдовла бахт қургандан,
Ўлимни афзал билдим.
-Келтириб куёв сарпо,
Кийдиринг шу деҳқонга.
Қизим ва давлатимни,
Бердим ҳалол инсонга.
Сен қайғурма эй деҳқон,
Сен ила ҳалким шодон.
Экдинг уруғни тўғри,
Аслида булар ўғри.
Уруғларни аввалдан,
Қовуриб қўйган эдик.
Синаш учун сизларни,
Гулни ўстиринг дедик.
Ҳуллас шу тўққиз куёв,
Бошдан жудо бўлибди.
Ростгўй деҳқоннинг умри,
Шодлик, бахтга тўлибди.

Баҳодир дер дўстларим,
Гули рост ёрга етар,
Ёлғон гул келтирганлар,
Бир умр ёрсиз ўтар.

7 изоҳ

avatar
Ривоят яҳши экан.Лекин ҳозир ҳам рост гап учун мукофот бормикан?
avatar
Oidin ham o'qigandayman .Bu ijod o'zingiznikimi? Zo'r chiqqan ekan
avatar
Изоҳлар учун раҳмат.Албатта.
avatar
Ҳа гап йўқ.
avatar
Зўр ривоят экан.Деҳқон йигитдек ростгўй,ҳалол инсонлар кўпайсин.
avatar
Gap yo'q ishlarizga omad tilayman
avatar
Раҳмат.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.