топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотлар

Блог им. laziz1309

Очиқ дастурий таъминот, яъни дастлабки коди очиқ дастурий таъминот – бу дастурий таъминотни ишлаб чиқаришнинг шундай усулики, унда дастурларнинг яратилаётган дастлабки коди очиқ, яъни барчанинг кўриб чиқиши ва ўзгартиришлар киритиши учун очиқ бўлади.

Очиқ дастурларнинг дастлабки кодлари ёхуд жамоат мулки кўринишида, ёхуд «эркин» лицензия шартларида – кодга ҳамиша кириш мумкинлиги ва у дастурий таъминот билан бирга тарқатилиши талаб қилинадиган, масалан, GNU General Public License каби, кўринишда ишлаб чиқарилади.

Дастурий таъминотнинг бепуллиги, ишлаб чиқарувчини мажбуриятини эмас, балки фойдаланувчи ҳуқуқини назарда тутади, яъни — «очиқ» лицензия дастурий таъминотни ҳамиша бепул тақдим қилинишини талаб қилмайди. Шунга қарамай, «очиқ» дастурий таъминотни муваффақиятли лойиҳаларининг кўпчилиги бепулдир.

Очиқ дастурларнинг кўпчилик қисми бир вақтнинг ўзида «эркин»дирлар, очиқ ва эркин дастурий таъминот тушунчаларининг таърифлари бир-бирига яқин бўлганликлари учун ҳам, лицензияларнинг кўпчилиги ҳар иккисига тегишлидир. Очиқ дастурий таъминот ва эркин дастурий таъминот ҳаракатларининг фарқи асосан устиворликларда. Очиқ дастурий таъминот тарафдорлари, ишлаб чиқиш усули сифатида дастлабки кодларнинг очиқлигига урғу берадилар. Эркин дастурий таъминот тарафдорлари, ғоявий мулоҳазалардан келиб чиқиб, айнан дастурларни тарқатиш, турлатиш ва ўрганиш ҳуқуқи эркин дастурий таъминотнинг асосий афзаллигидир деб ҳисоблайдилар.

Очиқ дастурий таъминот ва эркин дастурий таъминот ғояларининг яқинлиги ва тушунчалари бир-бирини ўзаро тўлдириб туришларини ҳисобга олиб, бу шарҳ доирасида, улар «Эркин ва очиқ кодли дастурий таъминот» (ЭОКДТ) умумий тушунчаси остида кўрилади.

ЭОКДТни ривожлантиришни икки асосий йўналиши мавжуд, улардан биринчиси – эркин дастурий таъминот Фондининг нуқтаи назари бўлса, иккинчиси – очиқ дастурий таъминот ташаббусининг нуқтаи назаридир.

Эркин дастурий таъминот Фонди дастурий таъминот эркинлигини жумладан:

♦ ихтиёрий мақсад учун ихтиёрий дастурни ишга тушириш эркинлигини;

♦ ихтиёрий дастурни ишлашини ўрганиш ва уни ўз эҳтиёжлари учун ўзгартириш эркинлиги. Шу билан бирга, ихтиёрий дастурнинг дастлабки матнига эркин кира олишни ҳам тақозо қилади;

♦ ихтиёрий дастурни нусхаларини тарқатиш эркинлигини;

♦ ихтиёрий дастурни яхшилаш эркинлигини ва оммавий фойдаланиш учун ўзининг русумини ошкора равишда тақдим қилиш. Шу билан бирга, ихтиёрий дастурнинг дастлабки матнига эркин кира олишни ҳам тақозо қилади деб қарайди.

1 изоҳ

avatar
Ochiq kodli dasturlarni mahalliylashtirish (o'zbek tiliga tarjima) qilish mumkin.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.