топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Келасизми

Блог им. mumtoz

(қўшиқ)
 Ҳажрингизда мен осмон қиз эгилсам гар,
Соғинчлардан гул баргидек тўкилсам гар,
Узоқ хижрон азобидан ўкинсам гар,
Шоҳсуворим, мени излаб келасизми?
 
Сабрлардан тожни кийсам бошгинамга,
Сизни кутиб ўсма қўйсам қошгинамга,
Раҳм қилиб кўздан оққан ёшгинамга,
Шаҳриёрим, мени эслаб келасизми?
 
Муҳаббатнинг нурларидан ўраб-ўраб,
Вафо ҳамда садоқатни дилга қалаб.
Чин ошиқлик меҳрингизни менга тилаб,
Азиз ёрим, мени йўқлаб келасизми?
 
Қалб илҳоми қирғоғидан тошганида,
Ёр келар, деб йўлингизга шошганимда,
Минг энтикиб, кулиб эшик очганимда,
Бахтлар мени қучганини биласизми?
                            … айтинг-чи, ёр бугун чиндан келасизми?! 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.