топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

11 ёшли Убай математикадан халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди

Блог им. malika92

Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби  Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиднинг ўғли Убай Яҳёев Болгариянинг Несебр шаҳрида яқинда бўлиб ўтган «Чегарасиз математика–2017» математика бўйича халқаро олимпиаданинг финал босқичида қатнашган.
Бу ҳақда «Қақнус медиа» нашриёти директори Мубашшир Аҳмад «Фейсбук»да ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилган.
Убай Ҳусайнхон ўғли 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математик орасида ўз ёш босқичи бўйича биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган. 
«Тошкентдаги «Эрудит» хусусий мактабида таҳсил олаётган ўн бир ёшли Убай саккиз ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаган ҳофизи Каломуллоҳ. Рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билади», — деб ёзади муаллиф.

«Олимпиадада ғолиб бўлганидан хабардор бўлгач, Ҳусайнхонга буни эълон қилиш керак, дедим. У киши камтаринлик қилиб рози бўлмадилар. Бу хабар қолганларга ўрнак, илм толибларига туртки, дин ва дунёни ажратадиганларга сабоқ ва «чаламулла» дея камситаётганларга жавоб бўлишини ўйлаб, отани кўндирдим», — деб ёзади хабар муаллифи.
«Убай Ҳусайнхон ўғли халқаро математика олимпиадасининг олтин медали соҳиби! Бухорийларнинг замонавий авлоди мана шундай бўлади!» — деб фикрини якунлаган Мубашшир Аҳмад.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.